Главная » Статьи » Foto |
Ироқ термаси билан ўртоқлик учрашуви қолдирилди!
Ўзбекистон терма жамоасининг 12 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ироқ терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви қолдирилди. Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттери хабар тарқатган. Гап шундаки, Ироқ терма жамоаси 12 октябр куни Бразилия билан ўйнашга келишиб олган ва Ўзбекистондан ўйинни 6 ё 7 санага кўчиришни сўраган. "Ўзбекистон терма жамоасининг Ироқ билан 12 октябр куни Қатар пойтахти Доҳада ўтказилиши керак бўлган ўртоқлик учрашуви кейинроққа қолдирилди", - деб ёзади расмий манба. Манбада айтилишича, айни пайтда Асқар Толибжонов раҳбарлигидаги Терма жамоалар маркази ўйинлар ўтказадиган агентлар ёрдамида турли термалар билан музокаралар бошлаган. Манба: www.the-uff.com | |
Просмотров: 775 | |
Всего комментариев: 0 | |