Главная » Статьи » Foto |
Қорли декабрь-2012
Декабрь ойининг биринчи ярмида Евроосиё ва Шимолий Американинг кўпгина ҳудудларида қор ёғди. Ушбу қитъалар аҳолиси нафақат қорли манзаралар гўзаллигидан баҳраманд бўлиш, балки қиш билан боғлиқ барча қийинчиликларни бошидан кечириш имконига ҳам эга бўлишди. Поезд Германиядаги Гарц тоғларидан ўтувчи "Brocken Railway" сайёҳлик темир йўлдан кетмоқда, 8 декабрь. ![]() Германиянинг жануби-шарқидаги Обервизенталь ҳудудида жойлашган Фихтельберг тоғидаги метеорологик станция тепасида қуёшдан чарақлаяпти, 8 декабрь. Красноярскдаги қор бўрони пайтида итнинг жуни қироқ билан қопланди, Россия. Қизлар Брюсселда ёққан биринчи қордан кейин чаналарда учишяпти, Бельгия, 2 декабрь. Москвадаги Қизил майдонда қор ортида Василий Блаженний ибодатхонасининг гумбазлари кўриняпти, 4 декабрь. Ильменау шаҳрида йўлни қордан тозалашяпти, Германия, 11 декабрь. Австриянинг Зальцбург федерал ерида аёл автомобилини қордан тозалаяпти, 10 декабрь. Самолёт Амстердамнинг Схипхол аэропортида турибди, Нидерландия, 7 декабрь. Одамлар кучли қор бўрони пайтида аравада Петровинка қишлоғига кетишяпти, Беларусь, 5 декабрь. Одамлар Орхусда қор ёғаётган пайтда югуришяпти, Дания, 9 декабрь. София марказида қор ёғаётган пайтда сайр, Болгария, 11 декабрь. Бола Киевдаги кучли қор бўрони пайтда боғ бўйлаб кетяпти, Украина, 11 декабрь. Дюссельдорфда атиргуллар қор остида қолди, Германия, 7 декабрь. Шимолий кореялик фуқаро Пхеньяндаги ҳайкални қордан тозалаяпти, 10 декабрь. Амстердамдаги қор бўрони пайтда велосипедда соябон ушлаган одам кетяпти, Нидерландия, 7 декабрь. Ишчи автомобилни ариқдан чиқаришга уриняпти, Нидерландия, 6 декабрь. Футбол ишқибозлари ўйин бошланишини кутишяпти, Висконсин штати, 9 декабрь. Ишчилар Лихтенштейндаги "Miniwelt" ("Дунё миниатюрада") боғидаги Хеопс пирамидасидан қорларни супуриб ташлаяпти, Германия, 7 декабрь. Санта Клаус кийимидаги эркак Михендорфдаги "Laufclub Michendorf" югурувчилар ассоциацияси томонидан ташкил этилган "Nikolaus Run" пойгасида қатнашяпти, Германия, 9 декабрь. Қизлар Красноярскдаги Енисей дарёсида жойлашган оролда қор ўйнашяпти, Россия, 6 декабрь. | |
Просмотров: 1135 | |
Всего комментариев: 0 | |