Главная » Статьи » Dunyo yangilikari |
АҚШ да йўлбарс-одам оламдан ўтди...
У 54 ёшда эди. АҚШда йўлбарс-одам номи билан танилган Деннис Авнер оламдан ўтди. У ўз танасини йўлбарсникига ўхшатиш борасида қилдирган кўплаб операциялари орқали машҳур бўлган. Деннис Авнер 5 ноябрь куни Невада штати Тонопа шаҳридаги уйида ўлик ҳолда топилган. 54 ёшли Авнер ўлимининг аниқ сабаблари маълум қилинмаяпти, бироқ тахминларга кўра, у ўз жонига қасд қилган, деб ёзади NY Daily News. Мушук-одамнинг дафн маросими қачон бўлиб ўтгани ҳам номаълум. Собиқ ҳарбий хизматчи, денгиз пиёда аскари Деннис Авнер 1985 йилда биринчи марта кўп сонли татуировка қилдиргач, кўринишини ўзгартиришга қизиқиб қолди. У йўлбарсга ўхшаш учун кўплаб пластик жарроҳликларни, тишларни чархлаш ва имплантант тиш қўйдириш, пирсинг ва татуировка сеансларини ўтказди. Йўлбарс-одам ғайриоддий ҳамда танасини ўзгартириш дардига мубтало бўлган инсонларга бағишланган турли телекўрсатув ва радиоэшиттиришларда бир неча маротаба иштирок этган. | |
Просмотров: 1366 | |
Всего комментариев: 0 | |