Главная » Статьи » Dunyo yangilikari

Европадаги энг баланд бино
Европадаги энг баланд бино

Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида The Shard (Синиқ парча) биноси расман очилди. Ушбу шиша минора Европадаги энг баланд иморатга айланди: Баландлиги деярли 310 метрни ташкил этувчи ушбу бино италиялик архитектор Ренцо Пиано томонидан лойиҳалаштирилган. Shard ўзининг ташқи кўриниши билан учи ўткир шиша синиғини эслатади ва айни шу материалдан тайёрланган 11 мингта панел билан ўраб чиқилган. Бино конструкцияси 800 дан зиёд пўлат деталлардан иборат бўлиб, оғирлиги 500 тоннадан ошади. "Синиқ парча” қурилиши 1,5 миллиард фунтга (2,35 миллиард доллар) айланди.

"Синиқ парча”даги квартираларнинг ўртача нархи 30-50 миллион доллар атрофида бўлади.
Категория: Dunyo yangilikari | Добавил: Shaxzod4ik (04.11.2012)
Просмотров: 992 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]