Главная » Статьи » Dunyo yangilikari |
АҚШда 20 ёшли йигит мактаб болаларини отиб ташлади
Қурбон бўлган 26 кишининг 20 нафари ёш болалардир. Ўтган жуман куни АҚШнинг Коннектикут штатидаги Сэнди Хук бошланғич мактабида 20 ёшли Адам Ланза қонли отишмани содир этди. Оқибатда 26 киши ҳалок бўлди, уларнинг 20 нафари ёш болалардир. Ҳалок бўлганларнинг орасида жиноятчининг онаси - Нэнси Ланза ҳам бор. У шу мактабда тарбиячи бўлиб ишларди. Ушбу мудҳиш воқеа сабаб омма олдида нутқ сўзлаган Президент Барак Обама беихтиёр кўзига ёш олди. "Қурбон бўлганлар бор-йўғи 5-10 ёшли болалар эди. Мен ҳам отаман ва буни тасаввур қилиш менга ҳам жуда оғир. Биз мактабларда рўй бераётган бундай отишмаларга барҳам бериш учун қўлимиздан келган барча ишни қилишимиз керак", — деди Обама Оқ уйда бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида. 27 минг киши яшайдиган Ньютаун шаҳарчасида рўй берган отишма шу қадар даҳшатли бўлдики, охир-оқибат ёрдамга келганларнинг ўзларига ҳам тиббий ва руҳий ёрдам кўрсатишга тўғри келди. New York Times маълумотларига кўра, 911 хизматига ўша куни махаллий вақт билан соат 9.30да биринчи қўнғироқ бўлган. Отишмага 10.30 га борибгина барҳам берилган. АҚШ ОАВ хабар беришича, жиноятчи тирик "нишонлари"га жуда аниқ ўқ узган. Болалар ва ўқитувчилар бир зумда ваҳима остида қолишди. Лекин улар отишма тугамасидан эвакуция қилина бошланди. Охирги ўқни Ланза ўзига олиб қўйди. Отишма вақтида мактабда 600 дан зиёд ўқувчига бўлган. Адам Ланзанинг бу жиноятни содир этишга нима ундагани маълум эмас. Ассошиэйтед Пресснинг хабар беришича, у одобли, лекин бироз камгап бола эди. Daily News нашри Ланзанинг ақли тўлиқ бўлмагани ва Аспергерсиндроми билан оғриганини айтади. - "У ҳудди секин портлайдиган бомбага ўхшарди, эртами кчми бу бомба барибир портлаши аниқ эди"- деб ёзади газета. Аспергер синдроми аутизмнинг енгил формаси ҳисобланади ва бундай касали бор кишилар катта интеллект эгаси бўлиши ҳам мумкин. Бироқ, болалик ва ўсмирлик даврида одамлар орасида ўзларини ноқулай ҳис этишади. Ланзалар оиласи General Electric, Pepsi ва IBMкаби компаниялар ходимлари турадиган Ньютауннинг обрўли ҳудудида истиқомат қилади. Отаси 2008 йилда ажрашиб, уйни тарк этган. ABC телеканалининг хабар беришича, у General Electric компанияси вице-президенти лавозимида ишлайди. Ланза мактабга иккита тўппонча Glock ва Sig Sauer ҳамда автомат милтиқ билан борган. Ушбу қуролларни унинг онаси қонуний сотиб олган ва ов билан шуғулланиб турган. Бўлиб ўтган воқеа сабаб АҚШда 4 кунлик мотам эълон қилинди. Миллий байроқлар туширилиб, кўнгилочар тадбирлар бекор қилинди. Бу сўнгги йилларда Коннектикутда рўй берган иккинчи воқеадир. | |
Просмотров: 1383 | |
Всего комментариев: 0 | |