Главная » Статьи » Qiziqarli video

Apple Стив Жобс ҳақида видеоролик намойиш қилди (TAS-IX)
Apple Стив Жобс ҳақида видеоролик намойиш қилди

 


Ушбу ролик Apple асосчисининг турли вақтларда – 1970 йилларинг иккинчи ярмидан бошлаб то сўнгги йилларгача олинган оқ-қора фотосуратларидан иборат бўлиб, суратлар бир-бирини янгилайди. Ролик фонида мусиқа ҳамда Жобснинг омма олдидаги чиқишлари, шунингдек, Apple маҳсулотлари тақдимотида ёзиб олинган нутқлари янграб туради. 



Видеоролик ниҳоясига етгач, веб-саҳифада Apple бош директори Тим Кукнинг мактуби пайдо бўлади. "Стивнинг бизни тарк этиши барчамиз учун ғамгин ва оғир дамлар бўлди. Умид қиламанки, бугун ҳар бир инсон унинг ажойиб ҳаёти ва дунёни яхшироқ қилиш йўлида босган қадамларини ёдга олади”, дейилади мактубда. 



Эслатиб ўтамиз, Стив Жобс 2011 йил 5 октябрда 56 ёшида оғир касалликдан сўнг ҳаётдан кўз юмган. Жобс вафотидан кейин Apple ўз сайтида унинг хотирасига бағишланган саҳифа очган. Ушбу саҳифада махсус электрон почтага турли инсонларнинг Стив Жобс ҳақида ёзган хатлари билан танишиш мумкин. 

Категория: Qiziqarli video | Добавил: Shaxzod4ik (27.10.2012)
Просмотров: 896 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]