Главная » Статьи » Qiziqarli ma'lumotlar |
Самолётлар ҳақида 5 та қизиқарли факт
![]() 1. 1914 йилда энг биринчи йўловчи ташиш авиарейси амалга оширилган. Ичида ҳожатхонаси бўлганйўловчи ташийдиган самолёт эса ундан 5 йилдан кейин пайдо бўлган. 1919 йилдан бошлаб эса узоқ масофага учувчи йўловчиларга салонда овқат берила бошлаган. 2. Статистик маълумотларга қараганда, ҳар 100 кишидан 3 таси аэрофобия ( парвоз қилишдан қўрқиш) дан азият чекар экан. Лекин ҳозирги кунда авиатранспорт хизматидан фойдаланиш жуда оммалашиб кетган. Улар ёрдамида Ер юзининг исталган нуқтасига қисқа вақт ичида етиб бориш мумкин . Психологларнинг таъкидлашича, самолётда парвоз пайтида фақат яхши нарсалар ҳақида ўйлаш лозим. Самолётган чиқишдан олдин валериана тиндирмасидан ичиш ҳам яхши ёрдам беради. Ширинлик, алкоголли ичимликлар ва қаҳва ичиш тавсия этилмайди, чунки, бу маҳсулотлар қўрқув ҳиссини кучайтирар экан. 3. "Боинг-767” русумидаги самолёт – дунёнинг 800 дан зиёд корхонаси етказиб берадиган 3,1 миллион деталдан йиғилган "коллекция” дир. Самолётга деталлар эса дунёнинг турли мамкатларидан тайёрланади. Масалан, унинг фюзеляжи – Японида, қанотлари – Калифорнияда (АҚШ), бурилиш мосламалари – Италияда тайёрланади. 4. Франкфурт Майн (Германия) – дан Нью-Йоркка парвоз қилаётган самолётда йўловчилар сичқонни кўриб ваҳима кўтардилар. Хуллас, Испания аэропортларидан бирига мажбурий равишда қўнишга тўғри келди. 200га яқин йўловчини аэропорт меҳмонхонасига жойлаштириб, самолёт экипажи сичқонни тутишга туни билан овора бўлишди, лекин буни ҳал қила олишмади. Ундан кейин самолёт салонига бир нечта мушук қўйиб юборилгандан сўнг, бу муаммо тез ҳал бўлди. 5. Овоздан тез учадиган "Конкорд” авиалайнери парвоз пайтида Целсий бўйича 95 даражагача қизиб, 12,5 см га узаяди. | |
Просмотров: 1149 | |
Всего комментариев: 0 | |