Главная » Статьи » Qiziqarli ma'lumotlar |
Бошқа сайёраларда ҳаёт мавжудми?
![]() Биз шу кунгача бошқа сайёраларда ҳар қандан шаклда ҳаёт борми ёки йўқми, бу ҳақда аниқ маълумот бизда йўқ. Мутахассислар космик тадқиқотларни ўтказиш орқали бу саволга жавоб излашмоқда. Шуниси бизга маълумки, ҳаёт мавжуд бўлиши учун маълум шароитлар талаб этилади. Бунинг учун, аввало, зарур ҳарорат керак, барча тирик организмлар фақат қулай ҳарорат мавжуд бўлганидагина яшай олади. Иссиқ ёки қаттиқ совуқда ҳаёт пайдо бўлмайди. Тирикликнинг яна бир зарур шарти – бу сувдир. Барча тирик мавжудотлар учун сув керак. Ўсимликларга ёруқлик билан бир қаторда минерал моддалар ҳам зарур. Ҳайвонларга озуқа манбаи талаб етилади. Улар ўзлари озуқа тополмайдиган жойларда яшай олишмайди. Меркурий Ерга энг яқин сайёра ҳисобланади, ўлчамлари ҳам Ер ўлчамларига ўхшаш. Узоқ вақтлар бу икки сайёрани эгизаклар деб аташган. Меркурий қалин олтингугурт кислотаси булутлари билан қопланган. Унинг атмосфераси бўғувчи карбонатангидрид газидан таркиб топган. Атмосфеар босими жуда юқори. Сайёра юзасида ҳарорат Целсий бўйича 460 даражагача етади. Бу ҳаёт пайдо бўлиши учун жуда иссиқлик қилади. Марснинг атмосфераси, асосан, карбонат ангидриддан иборат, шунга қарамастан, унинг юзасидаги ҳарорат Целсий бўйича 29 даражадан юқори кўтарилмайди, аммо –85 градус даражага тушиб кетиши мумкин. Сайёрадиги озгина миқдордаги сув ҳам доимо муз ҳолда. | |
Просмотров: 1088 | |
Всего комментариев: 0 | |