Главная » Статьи » Qiziqarli ma'lumotlar

Денгиз оти
Денгиз оти

Барча сутэмизувчилар ҳам боласи ўзи тирик ҳолда дунёга келтиради, деб ўйласангиз ҳато қиласиз. Масалан, Австралияда яшайдиган ўрдакбурун ва ехиднанинг болалари она сути билан озиқланади, лекин улар тухумдан туғилади.

Ҳомилани фақат урғочи етилтириши ва дунёга келтириши ҳақидаги фикр ҳам унчалик тўғри эмас. Аслини олиб қараганда, денгиз отларида бу ишни эркаклари бажаради. Эркак денгиз отининг қорнидаги бачадон вазифасини бажарувчи махсус қопчага урғочиси увулдириқларни солиб қўяди. Денгиз отларини дун га келтириш ота учун жуда азобли иш бўлиб, у ҳатто ўлиб қолиши мумкин. Баъзи жонзотлар сичқон сингари кўр ва ҳимоясиз туғился, айримлари эса шақилдоқ илон каби дунёга келиши билан ўзини ҳимоя қилишга тайёр бўлади. Туғилишгача бўлган давр ҳам ҳилма-ҳил бўлади. Сутэмизувчилар ичида Африка филининг ҳомиладорлиги рекорд муддатга – деярли 2 йилга чўзилган. Америкада яшайдиган қопчиқли каламушнинг ҳомиладорлиги эса атиги 20 кунни ташкил этади. Янги туғилган қизғиш кенгуру боласининг оғирлиги онаси оғирлигининг 0,0003 фоизига тўғри келади. Сичқон ҳаётининг биринчи беш кунида тана вазнини икки бараварга кўпайтиради, кенгурага эса бунинг учун камида тўрт ой керак бўлади.
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Добавил: Shaxzod4ik (07.11.2012)
Просмотров: 1111 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]