Главная » Статьи » Qiziqarli ma'lumotlar

"Одноклассники" фойдаланувчиларга янги хизмат таклиф қилмоқда
"Одноклассники" фойдаланувчиларга янги хизмат таклиф қилмоқда


"Одноклассники" фойдаланувчиларга янги хизмат таклиф қилмоқда


Энди саҳифа дизайнини истаганча ўзгартириш мумкин.

"Одноклассники" ижтимоий тармоғи ўз фойдаланувчиларига саҳифаларнинг ташқи кўринишини ўзгартириш имкониятини берадиган хизматни киритади.
Эндиликда "Одноклассники" фойдаланувчилари муқова сифатида таклиф қилинаётган 30 та вариантлардан бирини ўрнатишлари мумкин бўлади. Шунингдек, яқин орада фойдаланувчилар саҳифаларининг "бош” қисмига ўзлари истаган суратларни ўрнатишлари ҳам мумкин. Фойдаланувчилар ўртасида ўтказилган сўровлар шуни кўрсатдики, уларнинг энг кутаётган янгиликлари бу саҳифаларининг муқовасини ўзлари истаганча ўзгартириш экан.
Бундан ташқари режалаштирилаётган янгиликлардан бири бу саҳифага видео, мусиқа ва уларга шарҳлар юклаш имкониятини яратишдир.
"Одноклассники" айни дамда машҳур ижтимоий тармоқлардан бири бўлиб, унинг фойдаланувчилари сони 34 миллион кишини ташкил қилади.


Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Добавил: Shaxzod4ik (02.11.2012)
Просмотров: 837 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]