Главная » Статьи » Qiziqarli ma'lumotlar |
Уй ҳайвонлари, ростан ҳам – энг яқин дўстлар!
Уй ҳайвонингиз сизга шак-шубхасиз севгидан кўпроқ туйғуни беради. Маълумки, ҳайвонлар инсон соғлиғини турли йўллар билан яхшилашлари мумкин. Тиббий процедуралар олдидан тинчлантиришдан бошлаб, ўз эгаларини фаолроқ бўлишга ундашгача, сиз боқаётган ҳайвонлар, сиз кутмаган даражада энг яхши дорига айланишлари мумкин. Кучуклар машқ қилдиришади Бўлиши мумкинки, кучугингиз, сизнинг энг яхши тренерингиз. Автралия тадқиқотларига қараганда, кучук эгалари, ҳафтасига 150 минут тез юриш машқлари билан шуғулланиш каби маслаҳатларига 41 фоизга кўпроқ риоя қиладилар. Миссури Университети тадқиқотларига қулоқ тутсак эса, кечукнинг кекса ёшдаги эгалари оддий қадамни тезлаштирар экан. Уй ҳавон билан сайлни тренировкага айлантириш учун, ҳафтасига 5 марта ярим соатдан, соатига 5 км тезлиги билан ҳаракатланишга ҳаракат қилинг. Уй ҳайвонлари қон босимини тартибга соладилар Олимлар айтишларича, ҳайвонни уйда боқишнинг ўзи қон босимини назоратда сақлашга ёрдам берар экан. Тадқиқотларнинг бирида, стресс ҳолатига олиб келадиган арифметик масални ечишда, уй ҳайвонлари ўз эгалари билан бир хонада бўлсалар, бунда улар бир-бирига тегинмасалар ёки ўзаро мулоқатда бўлмасалар ҳам, қон босими кўтарилганлик даражаси кичикроқ бўлди. Уй ҳайвонлари қон босимини қандай қилиб пасайтиришлари аниқ маълум эмас, лекин, айтишларича, улар бизни дўстлар ёки турмуш ўртоғимиз каби, стрессдан ҳимоялаш хусусиятига эга. Ҳамда одамларнинг ижтимоий ёрдамларидан фарқли ўлароқ, ҳайвонимизнинг меҳри чинакам ҳисобланади. Кучуклар инсондаги кучланишни оладилар Сиз ёқтирган кучугингизни силасангиз, асабларингизни тинчлантирмайдими? Рей Рентгенининг Америка жамияти томонидан тақдим этилган, 2011 йил тадқиқотлари кўрсатдики, ҳайвонлар таъсири, сиз била олишингиздан кўра ҳам кучлироқдир. Олимлар аниқлашларича, МРТ сканерлашни ўтишдан аввал, ҳайвон билан 15 дақиқача мулоқатда бўлиш, беморларнинг ваҳимага тушиш даражасини пасайтираркан. Бошқа бир тадқиқот натижаларига кўра эса, тиш доктори олдига кучуги билан келганлар ҳам асабийлилик даражаси анча паст экан. Ҳайвонлар асабларни тартибга солади Ванна ҳамда ароматланган шаъмлар тўғрисида унутинг. Сизга керак бўлган ягона иш, сиз севган уй ҳайвонингизни қучоқлаб олинг. 14ёшдан – 83 ёшгача бўлган 1500 та америкаликларни тадқиқ этиш натижалари шуни кўрсатдики, уй ҳайвонини боқиш, стресс даражасининг паст эканлиги билан боғлиқ. Ҳайвонлар билан мулоқат қилиш, стресс гормони кортизолнинг даражасини 5 дақиқа ичида камайтиради. Олимлар сабаби нимада эканлигини аниқ билмайдилар, лекин тахмин қилишларича, бунинг сабаби ё чалғишда, ё тактик мулоқатдадир. Уй ҳайвонлари ёлғизликдан ҳимоя қиладилар Онлайн сўровномасига биноан, 10та одамдан 9 таси ўз ҳайвонинни оила аъзоси деб билади. Шунингдек тадқиқотчилар, сўровномадан ўтганларнинг ярми ўз ҳайвонлари билан гаплашишини, 80 фоизи эса, уй ҳайвонлари тана тили, башарасида акс этган белгилар ҳамда товушлар орқали жавоб берадилар деб ўйлашларини аниқладилар. Ажаб эмаски, ҳайвонни боқиш, инсонда қариндошчилик алоқаларни сезишга мажбур қилади. Кучук, хаттоки, робот-кучук билан ўзаро алоқа қилиш, айниқса кексаларда ёлғизлик туйғусидан йироқлашиш билан боғлиқ. Бу ерда севги гормони окситоцин аҳамиятга эга бўлса керак. 2008 йилги япон тадқиқотларига кўра, ҳайвон эгалари унинг кўзларига қараганларида ёки у билан ўйнаганида бу гормон даражаси, айниқса, кўтарилади. Уй ҳайфонлари аллергияга чалиниш ҳавфини пасайтирадилар Мушук ва кучукларга аллергияси бор бўлган 15-30 фоиз инсонлар улар билан мулоқатда бўлишдан ўзларини олиб қочишлари керак бўлишига қарамасдан, кичик ёшдан ҳайвон боқиш, кейинчалик болаларни аллергия бўлишдан ҳимоя қилиши мумкин. Австрия олимлари аниқлашларича, кичик ёшларида ҳайвон боққан, ёки фермалар олдида яшаган болаларда аллергия ёки астма-олди симптомлари камроқ учрар экан. Агар сиз аллергияга чалинган бўлсангиз, ҳамда уй ҳайвонисиз яша олмасангиз, сизга аллерген-махсус иммунотерапия ёрдам бериши мумкин. Ва, ростан ҳам, гипоаллерген мушук ва кучуклар мавжуд эмаслигига қарамай, камроқ пўст ташлайдиган породалар аллергия сиптомларини камроқ қўзғатади. Кучуклар рак касаллигини сезадилар Кучукларнинг ҳид билиш қобилиятлари туфайли, яқин орада ПСА даражасини билиш учун сийдик анализини ишлаб чиқарадилар. Француз олимлари, малинуа белгиялик овчаркалари ракга алоқадор бирикишларни эркаклар сийдикларида, 91 фоиз ҳолатларда аниқлай билар эканлар. Рак ҳужайралари ўлаётган бундай моддаларни ишлаб чиқараканлар. Одамлар учун улар ҳидсиз, лекин кучукларни буларни сеза оладилар. Бироқ, доктор кабинетида сизни кучук кутиб олади деб ўйламанг. Бунинг ўрнига олимлар, кучуклар ўрнига ишлайдиган, "электрон бурун”ни ишлаб чиқармоқчилар. Мушуклар ўлимни олдиндан сезадилар Оскар исмли ғайритабиий мушук, АҚШнинг Род-Айланд штатидаги Провиденсда жойлашган Стир Касалхонаси ва соғлиқни тикланиш марказида ётган 60 ёшли кексанинг ўлимини олдиндан сезган. У ҳамма ёқтирган мушук эмасди, лекн у краватга ўтириб олиб, бемор ўлмагунча ёнидан кетмасди. Браун Университетининг тиббиёт ва жамоа соғлиғи доценти Дэвид Доса таъкидлашича, мушук, ўлаётган ҳужайралар ишлаб чиқараётган, ширин-ҳидли моддалар –кетонларни сезиши мумкин. Шунингдек, уй ҳайвонлари худди шу ишни бемор оила аъзосига нисбатан қилиши мумкинлигига қарамасдан, мутахассислар ёқимли уй ҳайвонларини ўлимни олдиндан айтиш учун эмас, балки касаллик пайтида тинчлантирувчи даво сифатида таклиф қиладилар. Уй ҳайвонлари сурункали касалликлар билан курашишда ёрдам берадилар Уй ҳайвонлари боқувчилари айтишларича, ҳайвонлар соғлиқни ва ҳаёт даражасини яхшилантирадилар. Уй ҳайвонлари соғлиқ тўғрисидаги шахсий ташвишлардан чалғитади, ҳамда эрталабдан туриб, кун давомида ҳаракатланишга мажбур қиладиган режимга ўргатадилар. Ҳайвонлар тонусда бўлишингизга ёрдам беради. Балки, бу улар сизни яна ҳам фаолроқ бўлишингизга мажбур қилганликлари сабабли ёки сиз уларга овқатингизни бир қисмини беришингиз сабаблидир, лекин уй ҳайвонлари эгалари, ҳайвон боқмайдиган одамларга нисбатан ортиқча вазн муаммосига камроқ дуч келадилар. Шунингдек, бир неча тадқиқотлар кўрсатишича, уй ҳайвонлари эгалари докторга кўриниш зарурияти камроқ бўлар экан. Улар кўпинча соғлиқлари яхши эканлигини айтишарди ва уйқу, юрак ёки дипрессия муаммолари бўйича докторга камроқ мурожаат қиладилар. | |
Просмотров: 1061 | |
Всего комментариев: 0 | |