Главная » Статьи » Qiziqarli ma'lumotlar |
Китлар ҳақида 10та қизиқарли фактлар
Бугунги кунда кит сувда яшайдиган сутэмизувчи жонивор ҳисобланади, лекин у сутэмизувчилар орасида энг ғалатиси ҳисобланади. 10. Кашалотлар 1000 метр чуқурликкача шунғий оладилар. Бундай чуқурликда босим сув юзасидагига қараганда 100 баравар катта бўлади. 9. Сувга шўнғиш пайтида китнинг юрак уриши дақиқасига 10 мартага тушиб кетади. Бунга унинг сузгичлари, териси ва думидаги томирларига қон ўтмай қўяди. Қон чуқурликка шўнғиш пайтида фақат мия ва юракни таъминлаб туради, халос. 8. Сутэмизувчилар орасида энг катта миялиси кашалот ҳисобланади. Унинг мия оғирлиги 8 килограммга етади. Кашалотдан анчагина йирик бўлган кўк китнинг мия вазни эса атиги 3 килограммни ташкил этади. 7. Кит куйлайдиган сутэмизувчи ҳам ҳисобланади. Китларнинг энг қисқа арияси 6 дақиқа, энг чўзилиб кетгани эса 1,5 соат давом этаркан. Дастлаб, тадқиқотчилар фақат эркак китлар куйлашади деган хулосага келишганди. Лекин бу фикр нотўғрига ўхшайди. Яқинда олинган маълумотларга қараганда, урғочи китлар ўз болаларига қўшиқ куйлаб бераркан. Аммо бунинг яна бир қизиқ томони бор: китларда товуш тўқималарининг ўзи мавжуд эмас. 6. Китлар ҳид билмайди ва кўзлари деярли кўрмайди. Аммо уларга ҳаракатланишда товушлар ёрдам беради. Шу боис ҳам китлар сув қаъридаги барча товушларни эътиборсиз қолдирмай, тахлил қилиб сузади. 5. Букри кит аслида букри эмас, бундай номланишига унинг шунғиётганида елкасининг катта қисми кўриниб кетиши сабаб бўлган. 4. Худди инсон бармоқларининг излари бир – бирини такрорламаганидек, китларнинг думи шакли ҳам бир – бирини такрорламайди. Бундан ташқари, уларнинг ҳар бирида алоҳида ва такрорланмас кесиклар, жароҳатлар ўрни ва қўнғир сувўтларидан ҳосил бўлган ранглар мавжуд бўлади. 3. Финваллар Ер юзидаги ягона носимметрик тусга эга бўлган сутэмизувчилар ҳисобланади. Узунлиги 20 метргача етадиган финвалларнинг ўнг биқини – оқ, чап биқини – қора тусда бўлади. 2. Кулранг китлар энг узоқ масофага кўчишни амалга ошира оладилар. Ҳар йили кузда кўк китлар Беринг бўғози ва Чукотка денгизидан узоқ йўл босиб Калифорния (АҚШ) яримороли яқинларига келадилар. Худди шу жойда болалаб, кўпаядилар. Февраль ойида эса улар яна орқага қайтади ва уч ойлик кўчишдан сўнг эски жойларига қайтишади. Ана шу уч ойлик йўл мобайнида жуда кам тўхтайдилар. Шунда ҳам қисқа муддатли ухлаб олишга тўхташлари мумкин. 1. Қотил – китлар, деб таъриф бериладиган, узунлиги 9 метр ва вазни 10 тоннага етадиган косаткалар, аслида дельфинлардир. | |
Просмотров: 1390 | |
Всего комментариев: 0 | |