| Главная » Статьи » Qiziqarli ma'lumotlar |
Эгасини уйга элтувчи оёқ кийим яратилди
Эгасини уйга элтувчи оёқ кийим яратилди Лондон шаҳрининг Шарқидаги Хокстон майдонида антиқа оёқ кийим намойиши бўлиб ўтди. Мазкур оёқ кийим нафақат чиройли ташқи кўринишга, балки эгасини қаерда бўлмасин уйига йўналтириш хусусиятига эга. Бунда туфли уйга йўналиш ва масофани кўрсатиб туради. Мазкур оёқ кийим KK Outlet экспозициясида намойиш этилди. KK Outlet – бу оригинал маҳсулотларни намойиш этадиган агентлик бўлиб, унда кийим ҳамда замонавий технология мужассамлаштирилади. NoPlaceLikeHomeShoes ("Пойабзал Уйдан яхши жой йўқ";-) деб номланган ушбу о ёқ кийимнинг чап пойига чироқли индикатор ўрнатилган бўлиб у ҳар қандай жойда мўлжал олиш имконини беради. Ўнг пойи эса уйдан қанчалик узоқликдалигини кўрсатиб туради. "Сеҳрли” пойабзал дизайнер Доминик Уилкокс томониданяратилган. Унинг айтишича, унинг оёқ кийими ҳеч қандай сеҳрга эмас, шунчаки унга GPS-навигатор ўрнатилган, уни компьютер ёки ноутбукка USB орқали ўрнатиб, керакли манзилни киритиб қўйиш керак холос. | |
| Просмотров: 987 | |
| Всего комментариев: 0 | |

