Дунё миллиардерларининг бойлиги олти триллион АҚШ долларидан ошиб кетди
Барча миллиардерларнинг маблағларини йиққанда уларни бир йил ичида 14 фоизга ўсгани ва 6,2 триллион АҚШ долларини ташкил этгани аниқланди. Буҳақда молиявий масалалар таҳлили билан шуғулланадиган X-Wealth компанияси ўз ҳисоботида маълум қилди. Компания дунёнинг энг бой одамларининг 2011 йил 31 июлдан 2012 йил 31 июлгача бўлган даврда қилган даромадларини ҳисоблаб чиқишди.
Ҳисоботда таъкидланишича,миллиардерлар бир йил давомида ўз бойликларининг активларини бошқариш учун малакали менежерларни ёллаб, муваффақиятга эришишган. Бу билан Европадаги иқтисодий инқирозни четлабўтганлар. Шунингдек, 12 ой ичида миллиард доллардан ортиқ маблағи бор одамлар сони 9,4% ўсиб, жами 2160 кишини ташкил этган.
X-Wealth компанияси ҳисоб-китобига кўра, айни дамда дунёда 187 минг киши 30 миллион АҚШ долларга тенг маблағга эга экан.
Иқтисодий инқироз Осиёлик тадбиркорлар фаолиятига катта зарар етказган. 12 ой ичида уларнинг бойликлари 6,8 фоизга камайиб, 6,25 триллион АҚШ долларини ташкил қилган. Шунингдек, Европа, Яқин Шарқ ҳамда Лотин Америкасининг миллионер ҳамда миллиардерларининг ҳам маблағлари камайган. Шимолий Американинг бой бизнесмен ҳамда инвестор лари ўзларининг капиталларини 2,8 фоизга кўпайтириб, 8,8 триллион АҚШ доллар ига етказишган .
X-Wealth маълумотларига кўра , 30 миллион АҚШ доллар дан ортиқ маблағга эга инсонлар 60 минг нафар бўлиб, асосан Шимолий Америк ада истиқомат қилишади . Иккинчи ўринда -Европа (53 минг киши ), учинчи ўринда эса – Осиё (42,8 минг киши ). Миллионерва миллиардерлар сони бўйича Африка аутсайдер бўлди. Қора қитъада 30 миллион АҚШ долларига эга инсонлар 2,5 минг кишини ташкил этиб, уларнинг умумий маблағлари 325 миллиард АҚШ доллари экан.