Главная » Статьи » Qiziqarli ma'lumotlar

Оқ олтин ҳақида биз билган ва билмаган 20 факт
Оқ олтин ҳақида биз билган ва билмаган 20 факт


Оқ олтин ҳақида биз билган ва билмаган 20 факт

Пахта— миллий бойлигимиз.Республикамиз иқтисодиёти,турмушимиз фаровонлигининг юксалиши, қишлоқ ва шаҳарларимизнинг обод бўлиши, саноатимизнинг ривожланишида ана шу қимматбаҳо хомашёнинг аҳамияти қанчалик улкан эканлиги барчамизга яхши аён. Лекин олтинга тенглаштириладиган бу ўсимлик ҳақида биз билган ва билмаган қизиқ фактлар ҳам бисёр. Уларнинг айримларига тўхталиб ўтамиз.
Қўзичоқ ўсадиган дарахт
XVI асрда бир инглиз саёҳатчиси Ҳиндистонда бир ғаройиботни кўрганини сўзлаб беради. Унинг айтишича, бу мамлакатда ҳар бир ҳосилидан оппоқ жунли қўзичоқ пайдо бўладиган дарахт ўсаркан. Унга ишонқирамай қараётганларнинг шубҳасини аритиш учун эса читдан қилинган кўйлакни кўрсатиб, "мана шундай ажойиб кийимлар тикилади ундан” деганди. Дунё шу тариқа пахта деган ноёб ўсимликни кашф эта бошлади.
Инглиз тилидаги «коттон», араб тилида пахтани англатувчи "каттан” сўзидан келиб чиққан;
Илгари фақат манзарали ўсимлик эди...
Пахта Ҳиндистонда милоддан аввалги VII асрданбери мавжуд бўлса-да, пахтани қайта ишлаб, ундан ип- газлама олиш орадан 24 юз йиллик ўтгачгина кенг ёйила бошлади (1772 йилда Англия бошлаб берди. Ғўзанинг ватани Ҳиндистон ҳисобланишига қарамай, Перу, Мексика ва Хитойда ҳам уни минг йиллар аввал билишар, боғ ва хиёбонларда манзарали ўсимлик сифатида етиштиришарди.
Пахтани маданийлаштириш 6000 йил олдин бошланган. Бу иш билан ҳозирги Покистон ҳудудида истиқомат қилувчи қадимий қабилалар шуғулланган.
Бугун дунёнинг 60дан ортиқ мамлакатида 35 миллион гектар ер майдонида пахта етиштирилади. Бу Италияни,унинг барча ороллари биланқўшиб ҳисоблагандан ҳам каттароқ майдон.
Ўзбекистон 5-ўринда!
Ўзбекистонда пахта саноати энг даромадли соҳалардан бири ҳисобланади. Мамлакатимиз пахта етиштириш бўйича дунёда 5-ўринда турса, уни экспорт қилувчи давлатлар орасида 3-ўринда туради. Ўзбекистонда ҳар йили 3,5 млн. тонна атрофида пахта хомашёси ва 1-1,2 млн. тоннапахта толаси ишлаб чиқарилади. Тайёр пахта толасининг 75 фоизи хорижга экспорт қилинади.
Ҳар бир киши бир йилда 10 кг яқин пахтадан ишлаб чиқилган маҳсулотни ишлатади;
Энг қиммат экин
Ўзбекистонда ҳар йили бир гектар ердан ўртача 2,5-3,5 тонна пахта йиғиб олинади. Лекин бундай натижага эришиш учун ғўзани яхшилаб парваришлаш керак. Зеро, дала ўсимликлари ичида у эътибор ва озуқа талаб қилиш бўйича биринчи ўринда туради. Бир тонна пахта хомашёси етиштириш учун 50 кг азот, 12-17 кг фосфор ва 40-50 кг калий керак бўлади. Ғўзанинг сувга бўлган умумий эҳтиёжи эса 1 гектарга 5-8 минг м3ни ташкил этилади.
1 тоннасидан қанча маҳсулотолса бўлади?
1 тонна пахтадан 7 200 метр мато, 54 минг ғалтак ип, 360 килограмм момиқ пахта, 110 килограм пахта ёғи, 16 килограмм совун олиш мумкин. У қайта ишлангач эса таркибида 40 фоизгача оқсил бўлгани учун уй ҳайвонларининг бебаҳо озуқаси ҳисобланган, қипиқ ва чигит кунжараси олинади.1 тоннадан ўртача 180 килограмм қипиқ, 260 килограмм чигит кунжараси олиш мумкин.
Дунёда илк пахта матоли кийим 1- марта 1730 йилда Англиядаги тўқув фабрикасида ишлаб чиқарилган.
Асл пахта матони қандай фарқлайсиз?
Замонавий синтетик матолархилма-хиллиги кенг авж олган бугунги кунда пахта матоли кийимни фақатгина кўринишидан фарқлаб олишосонмас. Матони фарқлашнинг энг ишончли усули бу матодан бир дона ипни узиб олиб, уни ёқиб кўришдир. Табиий пахта толаси бутунлай ва осон ёнади. Алангаси сариқ, кули тоза кулранг бўлади. Ёнганидаги ҳид эса куйдирилаётган қоғоз ҳидини эслатади.
Теримга чиққанлар учун...
1 кг пахта териш учун 130-145 та чаноқ узиш керак бўлади.
Бу йилги пахта плани
2012 йилда республикада 3 миллион 350 минг тонна пахта етиштириш режалаштирилган.
Бу йил Қашқадарё вилоятида 417 минг тонна, Бухоро вилоятида 342 минг тонна ва Сурхондарё вилоятида 335 минг тонна пахта етиштирилиши мўлжалланган.
Пахтанинг эллик фоизини давлат ўз эҳтиёжи учун сотиболиши кўзда тутилган.
Ўтган йил Ўзбекистонда 3,5 миллион тонна пахта етиштирилган ва ялпи даромад бир миллиард 365 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.
Пахта толасининг нархи ошадими?
Interfax ахборот агентлигининг хабар беришича, 2012 йилда пахта нархи 10 фоизга ошиши мумкин.
Экспертлар бу ҳолатни Хитойтомонидан бўлаётган талаб ва Ҳиндистондаги узоқ муддатли ёмғирларнинг ҳосилга етказган зарари билан боғламоқдалар. Пахта ишлаб чиқарувчилар Халқаро ассоциацияси прогнозига кўра, 2012 йилнинг охирига келиб, маҳсулот нархи 1 фунт учун 0,8$ гача ошиши мумкин.

Manba:MegaMedia.uz
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Добавил: Shaxzod4ik (05.10.2012)
Просмотров: 1326 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]