Главная » Статьи » Qiziqarli ma'lumotlar |
Eng baxtli odamlarning 10 odati..
![]() Бизни бахтли ёки бахтсиз бўлишимизга нима сабаб бўлади деган саволимизга битта жавоб олишимиз мумкин, бу бизнинг одатланган ишларимиздир ва ўзимизни қандай ҳис қилишимиздир. Ҳар хил вазият бўлади хаётимиз давомида, улардан қандай чиқиб кетиш эса фақат ўзимизниг одатларимизга боғлиқ. Ўз хаёт йўлида ишонч билан олға қадам қўяётган одамларни хаётга ўзгача қарашлари мавжуд ва айнан шу уларни бахтли бўлишига туртки бўлади. Улар фақат омад кулиб боқаётгани учун эмас, балки омадсизлик ва қийинчиликка чап беришни билишларида бахтлидирлар. Шундай қилиб бахтли одамлар.... 1. Улар хақида одамлар қандай фикрда эканлиги билан умуман қизиқишмайди. Бу ҳақда Коко Шанель шундай деган: "Менга сизнинг мен тўғримда нима ўйлашингзни умуман фарқи йўқ, чунки мен сиз хақингизда умуман ўйламайман”. Негадир кўпчилигимиз бошқаларнинг фикрларига қулоқ тутиб яшашга ўрганиб қолганмиз, аммо ҳамманинг ўз шахсий фикри борлиги тўғрисида ҳам ўйлаб кўрганмисиз. Барчага ўзига ишонган, мустақил, ўз хаёт тажрибасига эга одамлар ёқади. Ҳар қадамингизда кимнингдир қикри хақида умуман ўйламанг. 2. Ҳолатни четдан кузатишни билиш. Ҳеч қандай ғалаба ҳам мағлубият ҳам бир хил бўлмайди. Шунинг учун доимо ўрта меъёрни билиш ва сақлаш керак. Бу осон эмас лекин буни ўрганиш керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳеч кимнинг кучига ишонмай ўзингиз қарор қабул қилишга ҳаракат қилинг. Ҳеч кимни тажрибасига ҳам кучига ҳам ишонманг, сиз индивид шахссиз. 3. Ҳеч нарсадан афсусланмаслик. Қўйиб юборилган омад, рўёбга чиқмаган мухаббат, дўстларнинг бевафолигига ишониб қолган юрак сирлари... Биз ҳаммамиз нимадандир пушаймон еб афсус чекиб яшашга мойилмиз, аммо шуни билинг бунданда бефойда машғулотнинг ўзи йўқ дунёда. Америкалик руҳшунос Олаф Майнернинг фикрича, "Афсус ва надомат беш дақиқадан ошиқ давом этмаслиги керак. Ўзингизни бундай афсуслар билан ейиш натижасида сиз нафақат вақтингиз, балки хаётдаги куч қувватингизни ҳам зое кетказасиз”. Қўйиб юборилган имкониятни қайтариб бўлмайди, кўз ёш тўкишни бас қилиб бунинг сабабларини ўоҳрганиб чиқсангиз келажагингиз учун дарс бўлади. 4. Минатдорчилик билдиришни билиш. Бир нарсадан мамнун бўлишни ва бунинг учун раҳмат айтишни ҳам билинг, бу қилинмаган иш учун ҳам бўлиши мумкин сабаби сиз нимагадир олдинидан минатдорчилик билдиришни билсангиз, бу ишнинг натижаси албатта бўлади. Ҳар куни уйқудан олдин ўз ҳаётингиздаги камида бешта сабаб учун хаётингиздан минатдор бўлинг. 5. Янгилик ҳиссини йўқотманг. Биз доимо қандайдир янгилик кетидан қувиб, яқинда хаётимизда бўлган янги ҳодисани ёддан чиқарамиз. Шунинг учун доимо атрофингизда янгилик ҳиссини туйишга ҳаракат қилинг. Бахтли ҳодисалар ҳиссиётини кўп муддат ёдингизда сақлаб қолишга интилинг. Агар ҳаётда янгилик бўлмаяпти деган туйғу билан яшасангиз бу сизга ўзингизни бахтсиз ҳис қилишга мажбур қилади. 6. Ўз устингиздан кулишни ҳам билинг. Ҳазил— бу биздаги яхши ҳислатлардан бири. Ўз устингиздан кула билиш ҳам кучли ақлдан дарак беради. Ўз устидан кула билиш ҳам кучли ва иродали инсонларга ҳос фазилатдир. Бу сизга ҳаётдан хурсанд бўлиб оптимистик руҳ билан яшашга ёрдам беради. 7. Бугунги кун билан яшайди. Америкалик руҳшунос Дейл Карнеги бахтли одамлар хаётини шундай оддий формула билан изоҳлайди. Кечаги афсус надомат, пушаймонлик, келажакка бўлган қўрқув каби ҳислар билан яшаш бизни бахтсиз ҳис қиладиган омиллардан биридир. Келажак ва ўтмиш ҳаёллари билан яшайдиган одамларни яшамайди деса ҳам бўлади. Улар янги музлатилган зомбини эслатишар экан. Ҳеч нимани бошлашдан қўрқманг бошламоқчимисиз иккиланмасдан бошланг келгусида нима бўлигини вақт кўрсатади бу ҳақида ўйламанг. Бугунги кун ва ўйларингиз билан яшасангиз ўзингизни бахтли ҳис эта оласиз. 8. Ўрганишдан чарчашмайди. Китоб, саёҳат, янги қизиқиш, хориж тилларини ўрганиш бу каби ҳаракатлар сизга доимо янгилик ўрганишга туртки бўлади. Бу бахтли одамларнинг яна бир яхши одатларидан биридир. 9. Ҳеч кимга ҳасад қилмайди. Биз ўзимизни доимо кимлар биландир таққослашга ҳаракат қиламиз. Тўғри жонли рақобатда гап кўп, аммо бу билан сизда ўзингизга нисбатан баҳоингиз пасайиб, ўзингизда ишончсизлик вужудга келиши мумкин. Сиз хаётда ўзингизни фақат бир инсон билан таққосланг бу ҳам ўтмишдаги ўзинигиз. Агар ўтмишдаги ўзлигингиздан оз бўлса ҳам яхши хаёт кечираётган бўлсангиз ва нимагадир эришган бўлсангиз демак сиз кўп нарсага эришдингиз ва сиз бахтлисиз. 10. Ақл билан дўст танлайди. Ўзига ишончи йўқ ва доимо танқид назари билан қарайдиган одамдан вабодан қочгандай қочинг, аммо у ростан ҳам кимнингдир ёрдамига муҳтож инсон бўлса бу бошқа гап. Сабаби айримлар йўқ бошига ҳам муаммо чақириб олишади ва ўзларини ночордай ҳис этиб юришади. Доимо ҳамма нарсадан шунингдек ҳаётидан норози одамлардан қочишга, бахтли одамларга яқинроқ юришга интилинг. Сахий одамлар билан мулоқот қилинг ва ўзингиз ҳам сахийга айланинг. Бахтли одамлар билан мулоқотда бўлинг ва ўзингизга бахт юқтириб олинг. | |
Просмотров: 1255 | |
Всего комментариев: 0 | |