Главная » Статьи » Qiziqarli ma'lumotlar

Америка 30 йилдан кейин қора танлилар мамлакатига айланди
Америка 30 йилдан кейин қора танлилар мамлакатига айланди


2043 йилга бориб АҚШда оқ танли кишиларнинг сони сезиларли камаяди. АҚШ аҳолини рўйҳатга олиш идораси шундай тахминни илгари сурди. Идора ходимларининг сўзларига кўра, бугунги кунда 1990-2000 йилларда Лотин Америкасидан АҚШга кўчиб келган иммигрантлар орасида туғилишилар сони юқори ва бу маълум вақтдан кейин умумий аҳоли сонига сезиларли таъсир ўтказади. 

1960-йилларнинг бошларида оқ танлилар сони АҚШ аҳолисининг 85 фоизини ташкил қилар эди. Аммо 1965 йилда мамлакатда янги миграцион қонунар қабул қилингандан кейин, хусусан Лотин Америкаси ва осиёликларнинг АҚШга кўчиб келишига рухсат берилгач вазият ўзгара бошлади. 2000 йилга келиб, оқ танли кишилар мамлакат аҳолисининг 69%ни ташкил қилди, бугунги кунга келиб эса, ушбу кўрсаткич 315 миллионтага яъни 64%гача тушиб кетган. Айниқса 2011 йилга келиб, қизил ва қора танлиларнинг кўпайиши тезлашгани қайд этилган. 2019 йилга бориб эса бундай кишилар сони янада кўпаяди.

Башоратларга қараганда, 2024 йилга бориб АҚШда келиб чиқиши Лотин америкасидан бўлмаган аҳолининг сони ўзининг энг юқори нуқтасига етиб, 200 миллионлик маррани збт этади, бироқ шундай кейин у қисқариб боради. 2016 йилга бориб эса умумий аҳоли сони 420,3 миллион кишини ташкил қилади. Бунда оқлар 43 фоиз, Лотин америкаликлар - 31 фоиз, афроамерикаликлар - 14,7 фоизни ва осиёликлар – 8 фоизни ташкил қилади.
 
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Добавил: AFmedia (15.12.2012)
Просмотров: 1298 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]