Hotelicopter меҳмонхонаси вертолёт шаклида. Hotelicopter компанияси томонидан бир неча йиллар давомида лойиҳалаштирилиб, вертолёт шаклидаги учар меҳмонхона яратилди. Уни яратишда Ми В-12 (Ми-12) оғир вазндаги вертолётларнинг андозасидан фойдаланилган. Меҳмонхона сервис жиҳатидан беш юлдузли меҳмонхоналардан умуман фарқ қилмайди.Вертолёт меҳмонхонанинг экипажи 6 кишидан иборат. У бир вақтнинг ўзида 196 йўловчига хизмат кўрсатади. Максимал тезлиги соатига 260 километр. "Учар” меҳмонхонанинг узунлиги 42 метр, баландлиги 14 метрни ташкил этади. Бундан ташқари мижозлар учун йога машғулотлари учун хоналар, SPA салон, қаҳвахона, ресторан ва бошқа қулайликлар мавжуд.
|