Главная » Статьи » Fudbol Olami

Эрон 0:1 Ўзбекистон ONLINE TAS-IX
Эрон 0:1 Ўзбекистон

 
Эрон 0:1 Ўзбекистон


Миржалол Қосимов: Йигитларга раҳмат – улар билан фахрланаман!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Эронга қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ўз хурсандчилигини яшириб ўтирмади.

Эрон ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич 6-тур учрашуви 14 ноябрь куни Теҳрондаги «Озодий» стадионида бўлиб ўтди. Ўйин 1:0 ҳисобида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ғалабаси билан якунига етди. Учрашувдаги ягона гол Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси – Улуғбек Бақоев ҳисобига ёзилди.

Қайд этиш жоиз, Эрон – Ўзбекистон учрашувининг энг яхши ўйинчиси деб топилган Улуғбек Бақоев икки терма жамоа қарама-қаршилиги тарихида Эрон дарвозасига гол урган илк ўзбекистонлик футболчи бўлди. Умуман, ушбу ғалаба Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Эрон устидан қозонган илк муваффақиятидир.

«Ўзбекистон футболи тарихида илк бор Эронни мағлуб этиш, Эрондан ғалаба билан қайтиш ёқимли ҳисларни кишига тақдим этади. Бугунги ўйин, бугунги ғалаба учун йигитларга миннатдорчилик билдиришни хоҳлайман. Мен улар билан фахрланаман. Бугун ҳар иккала жамоа ҳам майдонга ғалаба иштиёқида майдонга тушган эди, бироқ бизнинг жамоада истак, шижоат ва ирода кучлироқ эди. Биз ҳақли равишда ғалаба қозондик», - деди Миржалол Қосимов.

Ўйин давомида Эрон терма жамоаси футболчилари ўзбекистонлик дарвозабон – Игнатий Нестеров қўриқлаётган дарвозани икки бор аниқ нишонга олишга муваффақ бўлишди, бироқ ҳар иккала вазиятда ҳам ўйинни бошқариб борган амирлик ҳакамлар бригадаси ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасида Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда ҳам ўзбекистонлик футболчиларнинг икки бор дарвозани ишғол қилиши гол сифатида инобатга олинмаган эди.

«Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугунги ўйинда омад туфайли ғалаба қозонди, дейсизми? Тошкентда бўлган биринчи ўйинни эсланг. Омад кимга кулиб боққан эди? Омад – футболнинг бир қисми ва у кучлиларга кулиб боқади», - деди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи.

Сафар учрашувларидаги кетма-кет иккинчи ғалабадан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси очколари сонини 8тага етказди ва ҳозирда «А» саралаш гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. 2-4 ўриндаги Жанубий Корея, Эрон ва Қатар терма жамоаларида 7тадан очко бўлса, гуруҳ аутсайдери – Ливан терма жамоаси ҳисобида 4 очко бор. Қайд этиш жоиз, гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоа ЖЧ-2014га тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади.

«Гуруҳдаги вазият, тан оламан, чигал. Лекин мен бугунги кун билан яшайман. Кимнинг имконияти қандай, кимда имконият яхшироқ – бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. Бу ҳақда кейинроқ фикр билдираман», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш босқичидаги навбатдаги учрашувни 2013 йилнинг 26 март куни Тошкентда ўтказади. Шу куни Ливан терма жамоаси Миржалол Қосимов шогирдлари меҳмони бўлади.

 
Эрон 0:1 Ўзбекистон
Категория: Fudbol Olami | Добавил: Shaxzod4ik (15.11.2012)
Просмотров: 1562 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]