Главная » Статьи » Fudbol Olami

Ўзбекистон U19 терма жамоаси Жаҳон Чемпионатида!

БААнинг Фужайра шаҳрида Сурия ҳамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иштирокидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

Муросасиз кечган учрашувнинг асосий вақтида 2:2 ҳисоибидаги дуранг натижа қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса вакиллармиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Сурияликлар учта имкониятдан ҳам фойдалана олишмади. Бу вазиятда дарвозабонимиз Асилбек Омоновни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур. Ғалаба муборак! Жаҳон чемпионати йўлланмаси муборак! Ўсмирларимиз кетидан Ёшларимиз ҳам вазифани уддалашди.

Энди навбат Миллий терма жамоамизга!

Осиё чемпионати, яорак финал
Сурия U19 – Ўзбекистон U19 2:2

Голлар: Ҳамид Мидо, 37, Маҳмуд Алмаваз, 45+1 - И. Сергеев, 44, И. Тошпўлатов, 75.

Ўзбекистон U19: Асилбек Омонов, Тоҳиржон Шамсиддинов, Сардор Раҳмонов, Максимилиан Фомин, Владимир Козак (с), Аббос Махсталиев, Жаҳонгир Абдумўминов, Жамшид Искандеров, Абдул Азиз Юсупов, Игорь Сергеев, Темур Ҳакимов.
Сурия U19: Моуаиад Алажан, Омро ал-Мидани, Ҳамид Мидо (с), Махмуд Алмавас, Аднан ал-Таки, Омар Харби, Ҳусайн Алваяд, Ҳолид Алмвойид, Ҳусон Накдаху, Шахир ал-Шакир.

Манба: www.uff.uz    

Категория: Fudbol Olami | Добавил: Shaxzod4ik (11.11.2012)
Просмотров: 1040 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]