Главная » Статьи » Fudbol Olami |
Ўзбекистон (U-19) Вьетнамга қарши оқ либосда ўйнайди
Жамоа 4 ноябрь куни баҳсларни бошлайди.
Бугун Рас ал-Хайма шаҳридаги «Cove Rotana» меҳмонхонасида ёшлар ўртасидаги 2012 йилги Осиё чемпионати «А» ва «С» гуруҳи жамоалари менежерлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида Осиё Футбол конфедерацияси, маҳаллий ташкилий қўмита, шунингдек, чемпионатда иштирок этувчи жамоа вакиллари мусобақаларни ўтказиш билан боғлиқ бўлган бир қатор масалаларни муҳокама қилишди. «Сизларни Бирлашган Араб Амирликларида кўриб туришдан жуда ҳам хурсандмиз. Йиғилганларни ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритганликлари билан табриклайман. Мамлакатимизда ўтказган лаҳзаларингиз сизнинг хотирангизда абадий қолишига ишончим комил. БАА футбол федерацияси мусобақа юқори савияда ўтиши учун барча чораларни ишга солади», - дея қайд этиб ўтди, мажлис бошида маҳаллий ташкилий қўмита раҳбари. Йиғилиш давомида терма жамоаларнинг менежерлари жамоа мусобақанинг гуруҳ босқичи ўйинлари давомида қандай рангли либосларда тўп суришини аниқлаб олишди. Шундай қилиб, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бўлажак учрашувларда қуйидагича либосларда ҳаракат қилади: 2012 йилги U-19 Осиё чемпионати, гуруҳ босқичи «С» гуруҳи, «Эмирейтс» стадиони, Рас ал-Хайма 1-тур учрашуви 4 ноябрь, якшанба ЎЗБЕКИСТОН – Вьетнам (Ўйин бошланиш вақти – 22:00 (Тошкент вақти)) ЎЗБЕКИСТОН: Ўйинчилар: Оқ футболка, оқ шорт, оқ гетралар. Дарвозабонлар: Қора футболка, қора шорт, қора гетралар. Вьетнам: Ўйинчилар: Қизил футболка, қизил шорт, қизил гетралар. Дарвозабонлар: Сариқ футболка, қора шорт, яшил гетралар. «С» гуруҳи, «Эмирейтс» стадиони, Рас ал-Хайма 2-тур учрашуви 6 ноябрь, сешанба Иордания – ЎЗБЕКИСТОН (Ўйин бошланиш вақти – 18:00 (Тошкент вақти билан)) Иордания: Ўйинчилар: Оқ футболка, оқ шорт, оқ гетралар. Дарвозабонлар: Яшил футболка, яшил шорт, яшил гетралар. ЎЗБЕКИСТОН: Ўйинчилар: Кўк футболка, кўк шорт, кўк гетралар. Дарвозабонлар: Қора футболка, қора шорт, қора гетралар. «С» гуруҳи, «Эмирейтс» стадиони, Рас ал-Хайма 3-тур учрашуви 8 ноябрь, пайшанба КХДР – ЎЗБЕКИСТОН (Ўйин бошланиш вақти – 22:00 (Тошкент вақти билан)) КХДР: Ўйинчилар: Қизил футболка, қизил шорт, қизил гетралар. Дарвозабонлар: Кўк футболка, кўк шорт, кўк гетралар. ЎЗБЕКИСТОН: Ўйинчилар: Оқ футболка, оқ шорт, оқ гетралар. Дарвозабонлар: Қора футболка, қора шорт, қора гетралар. | |
Просмотров: 996 | |
Всего комментариев: 0 | |