Ўзбекистон Қатар устидан ғалаба қозониб илк 3 очкони қўлга киритди
 Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган Қатар ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
Вакилларимиз ниҳоятда қийин кечган учрашувда кичик ҳисобда ғалаба қозонишди. Ўйин кунни иссиқ вақтига тўғри келгани учун ҳам иккала жамоа аъзолари ҳам юқори темп намойиш этишмади. Дастлабки дақиқалар асосан бир бирини ўрганиш учун сарфланди. Ўзбекистон табиийки қарши ҳужумга таяниб тўп сурди. Ана шундай қарши ҳужумлардан бирида Акмал Шораҳмедов ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига узатиб берди. У ерда ҳозиру нозир бўлган Санжар Турсунов тўпни тўхтатиб ўтирмасдан дарвоза сари йўллади. ГОЛ! Тезкор гол режаси амалга ошди. Голдан кейин қатарликлар олдинга ташланишган бўлса, бизникилар кучни тежаш учун ҳам ўйин темпини туширишга ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа аъзоларида ҳам айтарли хавфли вазиятлар юзага келгани йўқ. Иккинчи бўлимда Қатар терма жамоаси кучли босим уюштира бошлади. Бунинг натижасида терма жамоамиз дарвозаси олдида хавфли вазиятдар юзага кела бошлади. Аммо терма жамоамиз аъзолари мардона ўйин кўрсатиб, бу хавфларни бартараф этиб туришди. Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси ўзи учун муҳим бўлган ўйинда илк уч очкони қўлга киритишга муваффақ бўлди ва гуруҳда иккинчи ўринга кўтарилиб олди. ЖЧ-2014 саралаши. Осиё қитъаси Қатар - Ўзбекистон — 0:1 Гол: Санжар Турсунов (13). A - ГуруҳиМанба: www.uff.uz |
|
Категория: Fudbol Olami | Добавил: Shaxzod4ik (16.10.2012)
|
Просмотров: 1048
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[
Регистрация |
Вход ]