 Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи ярим финал учрашуви ниҳоясига етди. Унда майдон эгалари - мезбон мамлакат Эрон ўсмирлари Ўзбекистон ўсмирларига қарши майдонга тушдилар. Қизиқарли кечган баҳсда 2:3 ҳисоби қайд этилиб Ўзбекистон термасининг ғалабаси билан якунига етди.
Аввалига эронликлар ҳисобни очишди. 5-дақиқада Саидмажид Ҳусайний жамоасини олдинга олиб чиқди. Кейин эса катта саҳнага Ўзбекистон ўсмирлари чиқишди. Достонбек Ҳамдамов 13-дақиқада, Иззатилла Абдуллаев 35-дақиқада ҳамда Отабек Шукуров 43-дақиқаларда биттадан гол киритиб ҳисобни 1:3 кўринишига олиб келишди.
89-дақиқада Амирмуҳаммад Мазлум Эронинг иккинчи голини киритишга муваффақ бўлди. Учрашув ҳаками ўйиндаги тўхталишлар учун тўрт дақиқа қўшиб берди. Ҳимоячиларимиз ишончли тарзда ўйин кўрсатиб, ушбу ҳисобни ушлаб қолишга эришдилар, 2:3.
Шундай қилиб, Ўзбекистон ўсмирлари Осиё чемпионатининг финалига йўл олишди.
Осиё чемпионати U-16, ярим финал Эрон - Ўзбекистон — 2:3 Голлар: Саидмажид Ҳусайний (5), Амирмуҳаммад Мазлум (89) - Достонбек Ҳамдамов (13), Иззатилла Абдуллаев (35), Отабек Шукуров (43). Манба: www.uff.uz
|