Главная » Статьи » Fudbol Olami

Ўзбек футболи учун омадли чоршанба. «Бунёдкор» «Аделаида Юнайтед»ни енгди ва ярим финалга йўл олди

Осиё Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб учрашувларининг яна бир Тошкентдаги "Жар" стадонида ниҳоясига етди. Унда "Бунёдкор" жамоаси Австралиянинг "Аделаида Юнайтед" клубини қабул қилди. 

Муросасиз ва шиддатли курашларга бой бўлган ўйиннинг асосий дақиқалари 2:2 ҳисоби қайд этилди. 

4-дақиқада Ян Рамсий ҳисобни очади. 20-дақиқада Лутфулла Тўраев боши билан чиройли тарзда гол уриб ҳисобни тенглаштирди. 64-дақиқада Нейман яна "қалдирғочлар" дарвозасини ишғол этишга эришди. Тиниб-тинчимас Акмал Шораҳмедов 7-дақиқада ўта муҳим голни киритиб, ҳисобни 2:2 кўринишига олиб келди.

Шундан сўнг, 15 дақиқадан иборат икки бўлим бошланди. Биринчи бўлимда ҳисоб ўзгармай қолди. Аксинча, Анвар Ғофуров иккинчи сариқ карточка туфайли майдонни тарк этди. Энди майдонда футболчилари 10тага 10та бўлиб қолишди.

Иккинчи бўлимда эса тенг курашлар бошланди. 115-дақиқада Алибобо Раҳматуллаев учинчи голини киритиб "Бунёдкор"нинг ғалабасини таъминлаб берди.

Ғалабалар муборак бўлсин, қадрли футболсевар дўстлар!

Осиё Чемпионлар лигаси, чорак финал
"Бунёдкор" - "Аделаида Юнайтед" — 3:2
Голлар:
 Лутфулла Тўраев (20), Акмал Шораҳмедов (72), Алибобо Раҳматуллаев (115) - Иан Ремси (4), Ньюман (64).
"Бунёдкор”: Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Хайрулла Каримов, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброхимов, Лутфулла Тўраев, Артём Филипосян, Камолиддин Мурзоев, Жасур Ҳасанов, Виктор Карпенко (с) (Алибобо Раҳматуллаев, 71), Ян Козак (Анваржон Солиев, 66, Шавкат Саломов, 95)
 "Аделаида Юнайтед”: Южин Галекович (с), Жон Маккейн, Кассио, Сержио ван Дийк (Осама Малик, 90+1), Дарио Видошич, Камерон Ватсон, Даниэль Бовлес, Иан Ремси (Брюс Дайт, 112), Фабин Барбиеро, Иан Файф, Эван Костопоулос (Жеронимо Ньюман, 61)
Майдондан четлатиш: Фабиан Барбиеро (89), Анвар Ғофуров (100), Иан Файф (119).

Манба: www.uff.uz    

Категория: Fudbol Olami | Добавил: Shaxzod4ik (03.10.2012)
Просмотров: 923 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]