Англия чемпионатининг 5-туридан
ўрин олган "Манчестер Сити" ҳамда "Арсенал" клублари ўртасидаги учрашув
ниҳоясига етди. Марказий учрашувлардан бири мақомини олган ушбу ўйинда
1:1 ҳисоби қайд этилди.
"Шаҳарликлар" футболчиси Лескоттнинг
40-дақиқада урган голига "тўпчилар" вакили Лоран Косьельни 82-дақиқада
жавоб қайтарди. Умуман, ўйин шиддатли курашлар остида ўтди.
Дарвозабонларнинг маҳоратларигина бошқа гол урилмаслигини таъминлаб
берди.
Ушбу дуранг икки жамоага ҳам бир очкодан тақдим этди.
Англия чемпионати, 5-тур "Манчестер Сити" - "Арсенал" — 1:1 Голлар: 1:0 – 40 Лескотт, 1:1 – 82 Косьельни. "Манчестер Сити":
Жо Харт, Сабалета, Компани, Лескотт, Клиши, Хави Гарсия, Яҳё Туре,
Сильва, Синклэйр (Родуэлл, 46), Жеко (Тевес, 68), Агуэро (Балотелли,
85). "Арсенал": Манноне, Женкинсон, Мертесакер, Косьельни, Гиббс, Артета, Диаби (Жиру, 71), Рэмзи, Касорла, Подольски (Уолкотт, 72), Жервиньо. Манба: www.uff.uz
|