 Англия чемпионатининг 3-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" ҳамда "Куинз Парк Рейнджерс" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.
Қизиқарли кечган баҳсда 3:1 ҳисоби қайд этилди ва "шаҳарликлар"нинг ғалабаси билан якунланди.
Аввалига Яҳё Туре 16-дақиқада ҳисобни очади. Кейин меҳмонлар ҳужумчиси Замора жавоб тўпини йўллашга муваффақ бўлди. Барибир тажриба ўз сўзини айтди. "Сити" Жеко ва Тевесларнинг икки голлари эвазига ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келди.
Англия чемпионати, 3-тур "Манчестер Сити" – "КПР" 3:1 Голлар: 1:0 – 16 Яҳё Туре, 1:1 – 59 Замора, 2:1 – 61 Жеко, 3:1 – 90 Тевес. "Манчестер Сити": Жо Харт, Сабалета (Туре, 75), Компани, Лескотт, Коларов, Яя Туре, Родуэлл, Сильва (Милнер, 82), Насри (Разак, 90), Тевес, Джеко. КПР: Грин, Босингва, А. Фердинанд (Онуоха, 68), Нелсен, Фабио, Гранеро (Сиссе, 86), Фаурлин (Дайер, 72), Райт-Филлипс, Пак Чжи Сун, Замора, Эндрю Жонсон. Огоҳлантиришлар: Коларов (45), Родуэлл (74), Замора (85). Манба: www.uff.uz |