 Японияда Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг иккинчи ярим финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Мексиканинг "Монтеррей" жамоаси Лондоннинг "Челси" клубига қарши майдонга тушди. Қизиқарли кечган баҳсда 1:3 ҳисоби қайд этилиб, лондонликларнинг ғалабаси билан якунланди. Аввалига Хуан Мата 17-дақиқада ҳисобни очди. 46-дақиқада бўлса, Фернандо Торрес жамоасининг иккинчи голини киритди. Орадан икки дақиқа ўтиб, мексикалик Чавес автогол муаллифига айланди. 90-дақиқага келиб эса, де Нигрис Шимолий америкаликларнинг битта гол уришга муваффақ бўлди. Шу тариқа "Челси" финалга йўл олди. Энди "аристократлар" финалда Бразилиянинг "Коринтианс" клубига қарши майдонга тушишади.
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати, ярим финал "Монтеррей" Мексика – "Челси" Англия — 1:3 Голлар: 0:1 – 17 Мата, 0:2 – 46 Торрес, 0:3 – 48, автогол Чавес, 1:3 – 90 де Нигрис. "Монтеррей": Ороско, В. Айови, Мьер, Чавес, Кордоза, S. Perez (Осорио, 57), S. Meza (Солис, 82), Корона, Басанта, Дельгадо (A. Каррено, 83), де Нигрис. "Челси": Чех, Аспиликуэта, Давид Луиз (Лэмпард, 63), Кэйхилл, Э. Коул, Оби Микел, Оскар, Э. Азар, Иванович, Мата (Феррейра, 74), Торрес (Мозес, 79). Манба: www.uff.uz |