Главная » Статьи » Shou biznes olami

Жерар Депардье ўзбек фильмида суратга тушади
Жерар Депардье ўзбек фильмида суратга тушади

Машҳур француз кино актёри Жерар Депардье ўзбк фильмида суратга тушади. Бу ҳақда "Олтин гепард” Тошкент Халқаро кинофорумининг бош директори академик Акбар Ҳакимов Ўзбекистон маданият ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг октябрь ойида бўлиб ўтган йиғилишида маълум қилди.

OLAM.uz таҳририяти олган маълумотларга кўра, Депардье тарихий сериалда суратга тушади.

Фильм сценарийсини академик Акбар Ҳакимов Гулнора Каримова билан биргаликда ёзган.

Фильм мавзуси томошабинларни 5-6 асрлардаги Ўрта Осиёга олиб ўтади. Француз актёри учун Европа вакили бўлган руҳоний роли ёзилди.

Ҳозирча бўлғуси фильм устида ишлар кетмоқда, шу боис унинг тафсилотлари маълум қилинмаяпти.

Қайд этиб ўтамиз, 63 ёшли Жерар Депардье ўзининг кинодаги фаолияти давомида 195 та фильмда суратга тушган.


Manba:olam.uz
Категория: Shou biznes olami | Добавил: Shaxzod4ik (01.11.2012)
Просмотров: 852 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]