Главная » Статьи » Foydali maslaxatlar |
Сен ўзингдаги нарса билан кўпгина инсонлар устидасан.
Хафа бўлма, мана бу қоидани ўқи саодатда бўласан
1. Билгин, агар сен бугунги кунинг ҳудудида яшамасанг зеҳнинг тўзғиб, ишларинг изтиробли, ғам андуҳинг кўпайиб кетади. «Агар тонг оттирсанг кеч бўлишини кутма, бордию кеч киргизсанг тонгни кутма»ни маъноси шудир. 2. Мозийни унут, ўтган нарсага аҳамият бериш ва уни устида тўхташ аҳмоқлик ва жинниликдир. 3. Келажакга ҳам машғул бўлма, келажак ғайб оламидир. Етиб келгунича у ҳақда фикрлашни тўхтатиб тур. 4. Танқидлардан саросимага тушма, мустаҳкам бўл. Билгинки танқидлар қийматингни ўлчовчи нарсадир. 5. Аллоҳга иймон келтириш ва солиҳ амалларни қилиш у пок ва саодатли ҳаётдир. 6. Ким хотиржамлик, сокин ва роҳатни хоҳласа Аллоҳ зикрини кўпайтирсин. 7. Банда билмоғи керакки, барча нарса қазо ва қадар билан бўлади. 8. Бирор кишидан раҳмат кутиб ўтирма. 9 Ўз нафсингда энг ёмон тасодифлар рўй бериб қолишини жойлаб юр. 10. Балки сенда содир бўлаётган нарсалар яхшилик бўлиб чиқар. 11. Мусулмонда содир бўлаётган барча нарса яхшиликдир. 12. Неъматлар ҳақида фикр юрит ва шукр қил. 13. Сен ўзингдаги нарса билан кўпгина инсонлар устидасан. 14. Соатдан соатга ўтар экан сени рўшноликка чиқишинг бор. 15. Балолар билан дуо етилиб чиқади. 16. Мусибатлар кўзга малҳам ва қалбга қувватдир. 17. Албатта қийинчилик билан бирга енгиллик бор. 18. Йўлдан озиш сенда ҳеч рўй бермасин. 19. Албатта Раббинг мағфирати кенг зотдир. 20. Ғазаб қилма, ғазаб қилма, ғазаб қилма 21. Ҳаёт бу нон, сув ва соя дегани. Булардан бошқасига аҳамият берма. 22. Осмонда эса сизларнинг ризқу-рўзларингиз (яҳни ерда мўл ҳосил бўлишига сабаб бўлгувчи ёмғир) бордир. (Зарият-22). 23. Кўпинча қўрқилган нарсалар содир бўлмайди. 24. Сенга мусибатга учраганларда намуна бордир. 25. Агар Аллоҳ бир қавмни яхши кўрса балолаб қўяди. 26. Қийинчиликка тушиб қолгандаги дуоларни такрорлаб ўқиб юр. 27. Жиддий ва мева берувчи амалларни ўзингга лозим тут, бекорчиликдан четлан. 28. Миш-мишларни тарк қил ва шов-шувларни тасдиқлама. 29. Қасос олишга бўлган қизиқишинг ва адоватинг хусуматчинг қолиб фақат ўзингни соғлигингга зарар беради. 30. Сенга етадиган барча мусибатинг гуноҳларинг учун каффоратдир. | |
Просмотров: 1258 | |
Всего комментариев: 0 | |