14:35 САЛБИЙ РОЛЛАРНИ ЎЙНАШДАН ЧАРЧАГАН АКТРИСА | |
Деярли ҳеч қайси матбуотга интервью бермайдиган, мухлисларини соғинтириб яшайдиган Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси Маҳфуза Боботиллаева айнан бизнинг сайтимиз орқали мухлислари хонадонига кириб борганлиги бизни қувонтирди. Унинг суҳбатимиз давомидаги нафақат ижод, балки ҳаёт борасида ҳам ўз чуқур мулоҳазали фикрларига эга эканлиги, дунёқараши, содда ва самимийлиги саҳна ва кино майдончасидаги салбий қаҳрамонларининг бутунлай аксини кўрсатарди... — Негадир охири пайтларда камнамосиз? — Ҳозирги кунда театрда устозимиз ва севимли актёримиз Турғун ака Азизов билан "Яраланган оққуш қўшиғи” спектакли устида иш олиб боряпмиз. Худо хоҳласа ушбу спектаклни мухлисларимизга март ойида, театр байрамида тақдим қилмоқчимиз. Спектаклда мен ҳар доимгидек салбий ролдаман. Билмадим нега, кўпинча мени режиссёрларимиз салбий ролларда кўришади. Ваҳолангки, ҳаётда мендан "бўш”и бўлмаса керак. Кўринишим тез, ёки жаҳлим тез чиқадиган бўлиб кўринишим мумкин. Аммо бу менинг ҳимоясизлигимдан далолат. — Аммо барибир буни дангаса режиссёрларимиз билиб билмасликка олишади. Қанча гапирмайлик бу ҳақда, барибир оз... — Чунки уларга "тайёр маҳсулот”ни ишлатиш осонроқ-да. Актёрнинг бошқа қирраларини, маҳоратини очишга режиссёрларимиз эринишади, дангасалик қилишади. Оқибатда фильмларимизни кўрган томошабин охири нима билан тугашини шундай айтиб беришади. Чунки улар ҳам актёрни фақат бир ролда кўравериб ўрганиб қолишди-да. — Ҳамкасбингиз, актриса Гулчеҳра Иброҳимбекованинг бу борада ўз фикри бор. Яъни у режиссёрлар ҳадеб бир хил ҳарактердаги ролларни таклиф қилишса, актёрлар рад этиши керак, деб ҳисоблайдилар... — Масалан, мен ҳам ҳозир режиссёрларга рад жавобини беряпман. Экранда камнамо бўлиб қолганим рост. Сабаби, шу, бир хил ҳарактердаги салбий ролларни ўйнашдан чарчадим. Салбий ролларни ўйнагимдан кўра, чиқмай қўя қолай дедим-да. Энди театрда ҳалигача салбий ролларни ўйнаётганлигимнинг сабаби, режиссёримиз, устозимиз, актёр Турғун акамнинг таклифларини рад эта олмайман. Қолаверса, улар бизга ролларни алмаштириб тақсимлаб турадилар. Шунга Турғун ака қанақа ролга таклиф қилсалар, бажонидил ўйнаб беришга ҳаракат қиламан. — Мухлисларингиз сизнинг қандай фазилатларга эгалигингиз, умуман сиз ҳақингизда кўпроқ нарса билишни исташади... — Мен тарози буржи остида туғилганман. Шунинг учун ҳар бир ишни қилишдан аввал тўғри қиляпманми, нотўғри қиляпманми, кўп мулоҳаза қиламан. Бир ишни қилишдан аввал роса кўп ўйлайман. Хато қилишни ёмон кўраман. Мулоҳазасиз инсон хато қилади деб ўйлайман. Инсон учун мия, онг нима учун берилган, уни ишлатиш учун, тўғрими? Мен ҳаётни,в ақтимни бекор ўтказишдан қўрқаман. Инсон олма пиш, оғзимга туш деб осмонга қараб ўтирмаслиги керак. Ҳаракат қилиши керак. Инсоннинг эзгу истак ва мақсадлари Касбимни жуда ҳам свеаман. Менимча, ҳар бир инсон хоҳ у шофёр бўлсин, хоҳ уста, хоҳ оддий ишчи ўз касбини севиши керак. — Шунинг учун ҳам доим ҳимоя қобиғингизга ўралиб олганча юрар экансиз-да, шундайми? — Тўғри. Сабаби, ҳаётда шунақа инсонлар борки, қўйиб берсангиз, улар сизни талаб ташлашади. Айрим инсонларда нафс масаласи чатоқроқ-да... Аслида, ҳаммани нафси бор. Ҳамма яхшироқ яшашга интилади. Лекин инсон очиқкўнгил бўлиши керак. Бир бирига ёрдам бериши керак бу ҳаётда. Эҳтиёткор бўлмасангиз ҳозир ҳамма одамга ҳам ишониб бўлмайди. Ҳамма инсон ўзига яраша манфаатни кўзлабк елади бу ҳаётда. Шунингдек, ҳамма ўзини ҳимоя қилишга қодир. (Шу пайт даҳлизга кириб келган севимли актрисамиз Саида Раметовани ҳам суҳбатга чорладик...) — Саида опа, айтингчи, Маҳфуза Боботиллаеванинг ижод ва коллектив орасидаги ўрни қай даражада? — Мен ўзим ҳамкасбим Маҳфузани жуда ҳам ҳурмат қиламан, яхши кўраман. Иккинчидан, ўзига берилган ролни ҳар доим қойилмақом қилиб ўйнашга интилади. Ҳеч қачон ижод жараёнида масъулиятсизлик қилмайди. Кейин менга Маҳфузанинг яна бир жиҳати ёқади, у рол берилганида фақат ўзининг эмас, сценарийдаги ҳамма қаҳрамонларни эринмасдан бирма бир ўқиб чиқади. Шундай актёрларимиз ҳам борки, улар фақат ўзининг ролини ўқиб, ўйнаб кетаверади. Маҳфуза эса театрда ижод жараёнида ўзига ҳам, партнёрларга ҳам талабчан. Ёшлардан ўз маслаҳатини аямайди. — Кўп актёрлар ҳаётда ҳам актёр бўлишади... Саҳна, кино майдончасида салбий ролларнингмаҳоратли ижрочиси ҳаётда ҳам шунақа қаттиққўл қайнона ёки она бўлиши мумкинми? — Тўғри, кўп актёрлар ҳаётда ҳам актриса бўлишади. Аммо, Маҳфуза унақа эмас. Бунақа ҳислат кўпгина актрисаларимизда бор. Ёмон кўрган одамимизни ҳам кулиб қарши оламиз, кетганидан кейин ортидан бошқача гапирамиз... (кулади). Маҳфуза эса гапнинг тўғрисини юзингизга айтади. Майли, ўшанда хафа бўлишлари мумкин, лекин кейинчалик тушуниб етишади. У бутун оиласини елкасига олиб, ўзи жиловини судраб келаётган оила бекаси... Бир дам ўзи ҳақида ўйлашга вақт топа олмайди. Оилам, оилам, оилам... Шунда уни кузата туриб ўйланиб қоламан, ҳадису шарифларимизда буюрилган ҳамма амаллар ва фазилатлар Маҳфузада бор... Театрда майда чуйда гап сўзлардан йироқ. Кўпинча саҳнада ё опа сингил, ё дублёр бўлиб ўйнаймиз. У билан биргаликда рол ўйнаш мен учун қизиқарли. Қолаверса, у менинг яқин дугонам ҳамдир. Илоҳим мана шунақа яхши ҳислатлар тарк этмасин. Чунки унда қалб бор, гўзаллик бор, юрак бор... Салбий ролларни ўйнаганига, мухлислар уни шунақа экан деб ўйлашмасин. Ўзи у ҳаётда бутунлай бошқача аёл. Ичидаги тилида. Содда, жуда ҳам ишонувчан. Иккиюзламачиликдан йироқ. Мен театрда кўпроқ Маҳфуза билан келиша оламан (кулади). Маҳфуза биласизми қачон қаттиққўл бўлиши мумкин? Қачонки, оиладами, яқинларими, нотўғри қадам босса, ўшани иккита гап билан "жойига ўтказиб қўяди” (кулади). Шундай экан, мен унга ва ижодига омад тилайман. Ҳеч ҳам кўз тегмасин Маҳфузага. Ҳар доим мана шундай кимгадир керакли ва севимли инсон бўлиб қолишига тилакдошман. | |
|
Всего комментариев: 0 | |