2012
йилда Ўзбекистонда янги Chevrolet Cobalt автомобили ишлаб чиқарилади.
GM Uzbekistan қўшма корхонаси жорий йили ушбу русмдаги қиймати 52 млн
АҚШ долларлик 8 минг дона машинани ишлаб чиқармоқчи. 2013 йилда эса
Асака заводида худди шу моделдан яна 80 мингтаси тайёрланади.Chevrolet
Cobalt автомобилини ишлаб чиқарувчи Ўзбекистондаги янги линия лойиҳаси
қиймати 136 млн. АҚШ доллари атрофида баҳоланмоқда.
(фото) Александр Мойнов - "Chevrolet” компаниясининг Россиядаги ижрочи директори.
"Ўзбекистонда
ишлаб чиқариладиган янги автомобиль асосан Россия, Бразилия Ҳиндистон,
Хитой, ва ЖАРга етказиб берилади. Chevrolet Cobalt шу йилнинг
август-сентябр ойларида бўлиб ўтадиган Москва автосалонида намойиш
этилади. Ушбу модель АҚШ бозорида сотилаётган Cobalt га умуман
ўхшамайди. Янги Седан ҳажми жиҳатидан Aveoдан анча катта, лекин
Cruzeдан бироз ихчамроқдир”.
|