Яқинда
Лос-Анжелесда People’s Choice мукофотининг 38-тақдимот маросими бўлиб
ўтди. Оддий одамлар севимли фильмларига, сериалларига ва юлдузларига
берган энг кўп овозлар энг кучлиларни аниқлади. Кечани олиб борга Эмма
Стоун бирйўла иккита мукофот соҳибасига айланди.
People’s
Choice Awards 1975 йилдан бери омма танлаган кучлиларни тақдирлаб
келади. Овоз бериш жараёнлари онлайн тарзда амалга оширилади. Бироқ,
матбуот ҳар гал мукофотлар тақдимотда иштирок этадиган юлдузларга
берилишини пичинг остига олиб келади.
People’s Choice Awards нинг "Кино” бўлими бўйича бу галги ғолиблари қуйидагилар:
Фильм — "Гарри Поттер. Сўнгги қисм”; (200 миллион овоз тўплади!)
Фильм («экшн» жанри) — "Гарри Поттер. Сўнгги қисм”; Драма — "Филлар учун сув”
Комедия — "Вегасдаги сўнгги бўйдоқлик”
Экранлаштириш — "Гарри Поттер. Сўнгги қисм”;
Актёрлар ансамбли —"Гарри Поттер. Сўнгги қисм”;
Актёр —Жонни Депп, "Кариб денгизи қароқчилари: ғалати соҳилларда”;
Актриса — Эмма Стоун, «Хизматкор»;
Экшн-фильмлар юлдузи —Хью Жекман;
Суперқаҳрамон — Райан Рейнольдс, "Яшил чироқ”;
Овоз бериш бўйича юлдуз — Жонни Депп, "Ранго”;
Комедик актёр —Адам Сэндлер, "Аёлимга айлан”;
Комедик актриса — Эмма Стоун, "Бу аҳмоқ севги”;
Ёш киноюлдуз — Хлоя Морец;
Киноикона —Морган Фриман.
Кеча
"шок”и саҳнада сочидан халос бўлган, ўсмир қизларнинг севимлиси Роберт
Паттинсон бўлди. "Филлар учун сув” фильми учун мукофотни олар экан,
шундай деди: "Нима учун бу мукофотни олишимни илтимос қилишганини
билмадим-у, бироқ, ушбу фильмда катта иштиёқ билан суратга тушганман”.
Тақдимотнинг "Мусиқа” бўлимида триумфатор Кэти Перри бўлди: хонанда 5 та мукофотни қўлга киритди.
Энг яхши поп хонанда - Деми Ловато;
Энг яхши қўшиқчи - Бруно Марс (ҳатто Жастин Бибердан ҳам кўп овоз тўплади!)
Энг яхши альбом - "Born This Way" ( Леди Гага);
Энг яхши гуруҳ - Maroon 5;
Дунёнинг бир четида ана шунақа гаплар!
КЭТИ ПЕРРИ ГАГАГА ТАҚЛИД ҚИЛДИ!
БУ ҚИЁФАНИ "МАДАМ ТЬЮССО" МУЗЕЙЛАРИДА ҲАМ УЧРАТАСИЗ!
|