Главная » Статьи » Dunyo yangilikari

Бесабр европаликлар янги йилни нишонлай бошлашди
Бесабр европаликлар янги йилни нишонлай бошлашди




Янги йил байрамига хали 3 хафта бор, лекин европаликлар афтидан уни ортиқ кута олмайдиган кўринади. Зеро, ҳозирданоқ кўҳна қитъа давлатларида байрам арчаларини ёқиш маросимлари бўлиб ўтмоқда. 
Мисол учун Парижда, чироқли шар билан безатилган арча Келишув майдонига, Эйфель минораси яқинига ўрнатилди. Британияда эса ўрмон маликаси Трафальгар майдонидан қўним топди.
Лекин энг қизиқарли байрам арчасини ёқиш маросими Польшанинг Гданьск шаҳрида бўлиб ўтди. Бу ерга Санта Клаус одатдагидек буғулар қўшилган чанада эмас, балки эртаксимон қайиқда, оқ айиқлар кузатувида ташриф буюрди. Уни ва осмондан тушган фаришталарни кўчага тўпланган минглаб одамлар кутиб олишди. 
Категория: Dunyo yangilikari | Добавил: AFmedia (08.12.2012)
Просмотров: 1056 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]