Главная » Статьи » Qiziqarli ma'lumotlar

Энг йирик илонлаp
Энг йирик илонлар



Илонни кўрган заҳотимиз беихтиёр сапчиб тушамиз. Негаки, бу судралиб юрувчиларга тўқнаш келиш анчайин ёқимсиз ва қўрқинчли. Уларни анча олис масофадан кўрганда ҳам бир хилларнинг бадани жимирлаб кетади. Аммо илонлар билан боғлиқ қўрқув анча бўрттириб юборилган. Экспертларнинг тасдиқлашларича, ҳозирги кунда инсоннинг илон чақишидан кўра автофалокатга йўлиқиши эҳтимоли анча юқори экан. Хуллас, қуйида дунёдаги энг катта ёки узун илонлар ҳақида маълумот келтирамиз.

1. Тўрсимон нақшли бўғма илон
Афтидан дунёда ундан узуни йўқ. Энг йирикларининг узунлиги 10 метргача етади. 4-8 метрликлари эса жуда кўп учрайди. Аммо Америка ҳайвонот боғларидан бирида шундай турдаги бўғма илоннинг узунлиги 12,2 метр экани қайд этилган.

2. Улкан (яшил) анаконда 
Анаконда ҳозирги бўғма илонлар ичида энг йирикларидан бири ҳисобланади. Ўртача узунлиги 5-6 метрга, айримлариники эса 8-9 метрга етади. Шарқий Колумбиядан топилган яшил анакондалардан бирининг узунлиги ҳатто, 11,43 метрга етган. Аммо уни сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. Ҳозирда Нью-Йоркдаги ҳайвонот боғида парваришланадиган энг катта анаконданинг узунлиги 9 метр, оғирлиги 130 килограммни ташкил этаркан.

3. Қора йўлбарс бўғма илони ёки Бирма бўғма илони
Қора йўлбарс бўғма илони ҳам жуда йирик ҳисобланади. Йирикроқлари 8 метргача етади. Кўпинча 5-5,5 метрлилари учрайди ва уларнинг оғирлиги 70 килограммгача етиши мумкин. 1981 йилда тутилган бир нусхасининг узунлиги 9,15 метрга етган экан.

4. Оч тусли йўлбарс бўғма илон ёки Ҳиндистон бўғма илони
Қора йўлбарс бўғма илонидан ён томонларидаги доғлари ўртасидаги оқ тусли «кўз»лари билан ажралиб туради. Ундан анча майда. Аммо энг йиригининг узунлиги 6 метрга етган.

5. Қирол кобраси
Заҳарли илонлар орасида энг йириги ҳисобланади. 1993 йилда Ҳиндистонда тутилган нусхасининг узунлиги 6 метрга етган. 3-4 метрликлари жуда кўп учрайди.

6. Оддий бўғма илон
Мазкур илон сохта оёқлилар оиласига мансуб. 3-4 метрлилари кўп учрайди. Аммо бир нусхасининг узунлиги 5,6 метрга етган.

7. Қора мамба
Африкадаги энг заҳарли илон. Одатда 2,4-3 метр узунликка эга бўлади. Бир хиллари эса 4,5 метрга ҳам етади. Қора мамба тезлигини соатига 11 километргача ошириши мумкин. Текис жойда ва қисқа масофага тезлигини соатига 16-19 километргача етказа олиши ҳам аниқланган.

8. Бушмейстер
Жанубий Америка заҳарли илонлари ичидаги энг йириги ҳисобланади. Одатда 2,5-3 метр узунликка эга бўлади. Бироқ зоологларнинг тасдиқлашича, айрим нусхалари 4 метргача етаркан. Оғирлиги эса 3-5 килограмм атрофида бўлади.

9. Шарқ жигарранг чипор илони
Мазкур илоннинг бошқа тусдагилари ҳам учрайди. Бироқ уларнинг аксарияти тўқ жигарранг тусда бўлади. Узунлиги 2 метрга етади.

10. Кўлвор илон
Кўлвор илон МДҲ давлатларида, жумладан, Ўзбекистонда ҳам учрайди. Узунлиги салкам 2 метрга етади ва 3 килограммгача тош босади. Хавфлилиги жиҳатидан заҳари кобраникидан кейин туради
Категория: Qiziqarli ma'lumotlar | Добавил: AFmedia (08.12.2012)
Просмотров: 1844 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]