Главная » Статьи » Yangiliklar

Терма жамоанинг келгуси ўйинлари «Бунёдкор» янги ўйингоҳида ўтказилади...
Терма жамоанинг келгуси ўйинлари «Бунёдкор» янги ўйингоҳида ўтказилади...


Терма жамоанинг келгуси ўйинлари «Бунёдкор» янги ўйингоҳида ўтказилади...


Ўзбекистон футбол федерациясининг Твиттердаги расмий саҳифаси томонидан хабар қилинишича, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаши доирасидаги 2013 йилги халқаро учрашувларни Тошкентдаги янги қурилган "Бунёдкор" стадионида ўтказади. 

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов шогирдлари 6 февраль куни Осиё чемпионати саралаш мусобақаси доирасидаги илк учрашувда Гонконг терма жамоасига қарши ўтказади. Шунингдек 26 март санасида ЖЧ-2014 учун Ливанга қарши кечадиган учрашув ҳам янги ўйингоҳда бўлиши кутилмоқда.

Хабарда айтилишича, ҳали бирорта ҳам мусобақа ўтказилмаган "Бунёдкор" стадионини терма жамоа ўйинлари ўтказилишидан аввал ОФК инспекцияси кўрикдан ўтказади.
 
Категория: Yangiliklar | Добавил: AFmedia (04.12.2012)
Просмотров: 1104 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]